Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

бўладими, қирқ совлиқнинг бир қўчқори бўладими (фарқи йўқ)». Кейин қўлларини баланд кўтариб, (ҳатто қўлтиқлари остидаги тукларини ҳам кўрдик) уч бора: «Етказдимми?!» - дедилар». Бу ҳадиснинг далолати қуйидагичадир: Кимки ҳоким ёки бирор амалдор бўлиб, ҳадя олса, умумий моллардан олса, қиёмат куни Оллоҳ уни шармисор қилиб жазолайди. Олган моллари унинг устига юклатилиб қўйилади. Ўкирадиган туя бўладими, мўърайдиган сигир бўладими, қирқ совлиқнинг бир қўчқори бўладими, фарқи йўқ. Бир сўз билан айтганда, амалдорлар ўша даҳшатли кунда ҳамманинг кўз олдида шарманда қилинадилар. Демак, сазойи қилиш Оллоҳнинг азобларидан биридир. Унинг ўт билан азоблаш каби фақат Оллоҳгагина хослиги хусусида ҳужжат ворид бўлмаган. Шундан ҳокимнинг ҳам жиноятчини сазойи қилиб жазолашга ҳаққи борлиги келиб чиқади. Чунки ҳадис таъзирда сазойи қилишнинг жоизлигига далилдир. Саҳобалар ҳам шу йўлдан борганлар. Умар ибн Хаттоб р.а.нинг ёлғон гувоҳлик берган одамни сазойи қилганлиги нақл қилинган. Машҳур қозиларнинг ҳам сазойи қилишга ҳукм қилганлари айтилган. Масалан, қози Шурайҳ сазойи қилишга ҳукм қилар эди. Бу одам Умар ибн Хаттоб р.а.нинг замонида ҳам, Алий ибн Абу Толиб р.а.нинг замонида ҳам қозилик қилган машҳур қозилардандир.


Таъзирнинг ҳокимнинг жазолашига рухсат берувчи шаръий далил ворид бўлган жазо турлари - мана шулар. Ҳоким булардан бошқа жазо турларини қўлламаслиги лозим. Шореъ тарафидан булардан қайтарувчи ҳужжат ворид бўлмаган. Негаки жазо мумкинлигига далил керак бўладиган ишдир. Муайян жазолар билан жазоламасликка ҳам далил керак бўлади, деб бўлмайди. Чунки асл моҳият жазоламасликдир. Шунга кўра, муайян жазо билан жазолаш учунгина далил керак бўлади. Асл моҳият жазоламаслик эканининг пойдевори шуки, умумий далил инсоннинг улуғлигига ва унга озор бермасликка барпо бўлгандир. Шундай бўлгач, унга муайян жазони бериш учун далил керак бўлади. Далил бўлмаса, жазолаш мумкин эмас.

 

193-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222